Иблислар

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Достоевскийнинг бешта буюк романлари ичида энг мураккаби ва энг сиёсийси ҳисобланган «Иблислар» (баъзи манбаларда «Жинлар» деб ҳам таржима қилинади) асари ҳақиқий воқеага асосланган ҳолда ёзилган. 1869 йилда инқилобчи Сергей Нечаев бошчилигидаги гуруҳ ўз сафларидан чиқмоқчи бўлган талаба Ивановни шафқацизлик билан ўлдиради. Бу воқеа ёзувчини қаттиқ ларзага солади ва у ёшларни заҳарлаётган янги ғоялар — нигилизм, динсизлик ва инқилобий террорнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирувчи асар ёзишга қарор қилади. Роман сюжети тинчгина вилоят шаҳрида бўлиб ўтади, аммо Пётр Верховенский исмли маккор фитначи келиши билан шаҳар ҳаёти дўзахга айланади. У ёшларни «янги дунё қуриш учун ҳамма нарса, ҳатто қотиллик ҳам мумкин» деган ғоя билан заҳарлайди ва уларни қонли жиноятларга бошлайди. Асарнинг марказий ва энг сирли фигураси — Николай Ставрогиндир. У гўзал, бадавлат ва ақл бовар қилмайдиган кучга эга бўлса-да, ич-ичидан бўм-бўш ва маънавий жиҳатдан ўлик инсондир. Барча қаҳрамонлар худди қуёш атрофида айланган сайёралар каби унинг атрофида айланади, ундан нажот кутади, аммо Ставрогин ҳеч кимга ҳеч нарса бера олмайди, чунки унинг ўзида эътиқод йўқ. Достоевский бу асарига «Иблислар» деб ном беришда Инжилдаги ривоятга ишора қилган: одам ичига кириб олган жинлар уни тарк этиб, чўчқалар подасига киради ва чўчқалар ўзини жарликка ташлаб ҳалок бўлади. Ёзувчи фикрича, Россияни эгаллаб олаётган ғарбона сохта ғоялар худди шу «иблислар»дир ва улар мамлакатни ҳалокатга етаклайди. Роман узоқ йиллар давомида совет даврида тақиқланган ёки танқид қилинган, чунки унда бўлажак инқилобнинг қонли оқибатлари жуда аниқ башорат қилинган эди. Асарда ғояси учун ўзини ўлдиришга тайёр бўлган Кириллов, халқни севувчи лекин қурбон бўлган Шатов ва ҳокимиятга интилувчи шафқациз Верховенский каби турфа тақдирлар орқали ёзувчи Худосиз жамиятнинг фожиасини кўрсатиб берди. Бу китоб шунчаки сиёсий детектив эмас, балки инсон қалбини эгаллаб олувчи ёвуз ғоялар ҳақидаги даҳшатли огоҳлантиришдир.

45 000 UZS

ISBN 978-9943-25-990-4
Буюртма рақами 20-6
Ёзув Кирилл
Тил Ўзбек
Чоп этилган йили 2020
Бетлар сони 672
Муқоваси Қаттиқ
Бичими 60x90
Таржимон Иброҳим Ғофуров

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар