Ухлар эди олтин булутча

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Машҳур рус ёзувчиси Анатолий Приставкин томонидан ўтган асрнинг 80-йилларида ёзилган «Ухлар эди олтин булутча» қиссасида Иккинчи жаҳон уруши пайтида Москва вилоятидан Кавказга кўчирилган етим эгизаклар – Кузьминлар (муаллиф уларни Кузьминчалар деб номлаган) ва уларнинг бошидан кечирган воқеалари ҳақида ҳикоя қилинади. Уруш ва унинг болалар тақдирига кўрсатган таъсирини маҳорат билан тасвирлаб берган ёзувчининг ушбу асари китобхонни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. «Маҳшар куни» қиссасида бутун уруш давомида заводда кеча-ю кундуз меҳнат қилган, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган, бироқ бир кунгина ишга келмагани сабабли суд қилинган ўсмир Константин Ведерниковнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

50 000 UZS

ISBN 978-9910-8521-6-9
Буюртма рақами 25-422
Тил Ўзбек
Ёзув Кирилл
Чоп этилган йили 2026
Бетлар сони 376
Муқоваси Қаттиқ
Бичими 60x90 1/16
Таржимон Гулнора Арипова

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилияси *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар